O'zb Рус Eng
+99871 230-22-79 Телефон доверия
+99871 230-22-83 Горячая линия

Новости

2020 йил 21 январь куни Марказнинг CEFR гуруҳи томонидан “Collaborative learning and research of CEFR” (Биргаликда CEFRни ўрганиш ва тадқиқот олиб бориш) мавзусида ойда бир марта ўтказиладиган вебинар курсининг навбатдагиси (бешинчиси) бўлиб ўтди.

2020 йил 21 январь куни Марказнинг CEFR гуруҳи томонидан   “Collaborative learning and research of CEFR” (Биргаликда CEFRни ўрганиш ва тадқиқот олиб бориш) мавзусида ойда бир марта ўтказиладиган вебинар курсининг навбатдагиси (бешинчиси) бўлиб ўтди. Вебинар уч томонлама тарзда, яъни РИАИМ, Цукуба Университети ва Самарқанд Давлат чет тиллари институти инглиз тили ўқитувчиси Азиза Мусаева иштирокида олиб борилди.
Мазкур Вебинарда Марказ илмий ходимлари, ЎзДЖТУ япон ва инглиз тили профессор-ўқитувчилари ва магистратура талабалари, Ўзбекистондаги JIСА агентлигининг япон кўнгиллиси Tошико Ватанабэ (жами 10 нафар) иштирок этишди.  
Вебинарда Европа консуллиги томонидан 2001 йил нашр қилинган “Common European Framework of reference for languages: Learning, teaching, assessment” номли китобнинг бешинчи боби “THE USER/ LEARNER COMPETENCE” ўқиб таҳлил қилинди. Вебинар иштирокчилари тил ўрганувчиларнинг мулоқат қилиш даврида қандай компетенцияларга эга бўлишликлари ва уларни аҳамиятли томонлари хақида ўз фикрларини билдиришди. Бундан ташқари, иштирокчилар тил ўргатишда талабаларда коммуникатив компетенцияни шакллантириш йўллари ва методлари ҳамда ундаги муаммолари хақида  япон мутахассислари билан  қизғин мунозара олиб боришди. СамДЧТИ ўқитувчиси Азиза Мусаева эса бу борада Англияда ўрганиб келган тажрибалари билан ўртоқлашди.
Вебинарда иштирок этган семинар қатнашчилари тарқатма материаллар билан таъминландилар.

Uzspic

Uzspic

Источник: Uzspic