O'zb Рус Eng
+99871 230-22-79 Телефон доверия
+99871 230-22-83 Горячая линия

Новости

“Reconceptualizing Language Teaching: An In-Service Teacher Education Course in Uzbekistan”

ЎзДЖТУ ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда “Reconceptualizing Language Teaching: An In-Service Teacher Education Course in Uzbekistan” номли ўқув қўлланмани яратди.  Мазкур китоб РИАИМ директори-проректор PhD У.Б.Азизов, АҚШ инглиз тили мутахассиси PhD Девид Киезо, РИАИМ илмий ходимлари С. Хан, К. Назмутдинова ва К. Тангирова ҳаммуаллифлигида ёзилган бўлиб, ўқув қўлланма малака ошириш курсидаги 6-блок фанлари учун мўлжалланган.
2020 йил январь ойида РИАИМда ташкил этилган малака ошириш курси   тингловчиларини ўқув қўлланма билан таништириш юзасидан марказ ходимлари жорий йилнинг 8 январь куни тақдимот ўтказдилар.
Ўқув қўлланма муаллифларидан бири РИАИМ бўлим бошлиғи С.С. Хан дарсликнинг “Тил ва мулоқот маҳорати”, “Тилни ўқитиш”, “Тилга оид билимни баҳолаш”, “Тил кўникмалари ва мулоқот маҳорати”, “Дарсни режалаштириш”, “Дарсни кузатиш ва ўқитиш амалиёти”    номли бобларида чет тилини ўргатиш жараёнидаги муҳим вазифалар ва дарсни ташкиллаштиришдаги асосий омилларга батафсил тўхталиб ўтди.
Тақдимот давомида РИАИМ катта илмий ходими Г.К. Элмурадова мазкур дарсликнинг бошқа ўқув қўлланмаларидан фарқ қиладиган ўзига хос хусусиятлари ва уни қўллаш, малака ошириш тингловчиларининг Битирув лойиҳавий ишлари ҳамда курс охирида ўтиб бериладиган Очиқ дарс намойишида кенг фойдаланиладиган томонларини батафсил тушунтириб берди. Шунингдек, Г. Элмурадова малака ошириш тингловчилари билан дарсликнинг баъзи қисмларини ўқиб биргаликда муҳокама қилди.
Тақдимот сўнгида  малака ошириш тингловчилари дарслик хусусида бир нечта илиқ фикрларни билдириб ўтишди.
Малака оширишнинг 6 блок фанлари учун қўлланиладиган  “Reconceptualizing Language Teaching: An In-Service Teacher Education Course in Uzbekistan” номли ўқув қўлланма ҳар бир малака  ошириш тингловчисига бепул тарқатилди.

Uzspic

Uzspic

Источник: Uzspic