O'zb Рус Eng
+99871 230-22-79 Телефон доверия
+99871 230-22-83 Горячая линия

Новости

“Reconceptualizing Language Teaching: an In-Service Teacher Education Course in Uzbekistan”

ЎзДЖТУ ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази мутахассислари У.Азизов, С.Хан, К.Назмутдинова ва К.Тангирова ҳамда Джорджия Университети (АҚШ) профессори Д.Киеза АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Reconceptualizing Language Teaching: an In-Service Teacher Education Course in Uzbekistan” номли ўқув-услубий қўлланма яратдилар. Ушбу уқув услубий қўлланма инглиз тилни ўқитишда коммуникацион-компетенциявий ёндашувни тизимли тарзда очиб бериб, республика олий таълим тизимида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар учун методик қўлланма сифатида хизматқилади. 2019 йил 14 ноябр куни Тошкентдаги АҚШнинг Вебстер Университети раҳбариятини мурожатига биноан, ушбу ўқув-услубий қўлланма мазкур университетнинг кутубхонасига тақдим этилди. Вебстер Университетининг TESL (Инглиз Тилни Иккинчи Тил Сифатида Ўрганиш) йўналишида таҳсил олаётган талабалар ушбу ўқув-услубий қўлланмадан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.

Uzspic

Uzspic

Источник: Uzspic