O'zb Рус Eng
+99871 230-22-79 Телефон доверия
+99871 230-22-83 Горячая линия

Новости

“Collaborative learning and research of CEFR ”

2019 йил 30 октябрь куни Марказнинг Чет тилларни эгаллашнинг умумевропа тизимини жорий этиш сифатини мониторинг қилиш ва баҳолаш гуруҳи томонидан   “Collaborative learning and research of CEFR ” (Биргаликда CEFRни ўрганиш ва тадқиқот олиб бориш) мавзусида бир йил мобайнида ойда бир марта ўтказиладиган вебинар курсининг навбатдагиси (учинчиси) бўлиб ўтди.
Мазкур Вебинарда Марказ илмий ходимлари, ОТМлардан ЎзДЖТУ, ЖИДУ, ТошДШИ, ТошДАУ япон ва инглиз тили профессор-ўқитувчилари ва магистратура талабалари, Ўзбекистондаги JIСА агентлигининг япон кўнгиллилари (жами 20 нафар) билан биргаликда Цукуба Университети мутахассислари иштирок этишди.
Вебинарда Европа консуллиги томонидан 2001 йил нашр қилинган “Common European Framework of reference for languages: Learning, teaching, assessment” номли китобнинг тўртинчи боби “Language use and language user/learner”нинг 4 та банди ўқиб таҳлил қилинди. Айнан, тилни қўллашдаги контекст ва унинг категориялари, коммуникатив машғулот ва стратегиялар хақида назарий тушунчалар ўрганилди ҳамда шулар юзасидан қизғин мунозара олиб борилди.
Вебинарда иштирок этган семинар қатнашчилари тарқатма материаллар билан таъминландилар.

Uzspic

Uzspic

Источник: Uzspic