O'zb Рус Eng
+99871 230-22-79 Телефон доверия
+99871 230-22-83 Горячая линия

Новости

“INNOVATIVE TOOLKIT FOR ASSESSING YOUNG LEARNERS PROGRESS”

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази (РИАИМ) 2016 йил 15 июнда АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда “INNOVATIVE TOOLKIT FOR ASSESSING YOUNG LEARNERS PROGRESS” лойиҳа грантини қўлга киритди.
Мазкур лойиҳа доирасида кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларининг инглиз тилини ўрганишида мустақил ишлаш ва ўз-ўзини назорат қилиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган “Learning stations” Charlie the CHICK ўқув материаллар мажмуаси яратилди. Ушбу материаллар йиғмаси бошланғич таълимда инглиз тилини ўргатишнинг интерактив методларини  кенг татбиқ этишда асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Жорий йилнинг 24 ва 25 октябрь кунлари Тошкент шаҳри туманлари ҳамда Тошкент вилояти туманлари умумий ўрта таълим мактаблари инглиз тили ўқитувчиларига учун РИАИМда Charlie the CHICK материаллар мажмуасини ўқув жараёнида қўллаш бўйича тақдимот ўтказилди. Тақдимот сўнгида Charlie the CHICK мажмуалари умумий ўрта таълим мактаб кутубхоналарига совға тарзида тақдим этилди.

Uzspic

Uzspic

Источник: Uzspic